Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.
Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Худайшукуров Дилмурод Холмуродович — Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.