• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Амир Темур хиёбонига ерусти пиёдалар ўтиш йўлларини қайтариш режа қилинмоқда


Тошкент шаҳри ҳокимлиги ваъда берганидек, шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбонига ерости ўтиш йўллари ўрнига светофорли ерусти ўтиш йўлларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) мазкур лойиҳанинг дастлабки вариантини тақдим этди.

Лойиҳани амалга оширишда автомобиллар ва жамоат транспорти оқими, пиёдалар йўналишлари ҳамда шаҳарнинг ушбу муҳим тугун нуқтаси атрофидаги ҳудудларнинг истиқболли ривожланиши масалалари инобатга олинади, дейилади хабарда.

Март ойи охирида Gazeta худди 2010 йилгача бўлганидек, ерусти ўтиш йўлларини қайтаришга чақирганди. Хиёбонга киришни «инсонийлаштириш» лойиҳасини 2018 йилда ҳам эълон қилган эдик.

Транспорт тизимини бошқариш маркази нималарни таклиф этмоқда?

Тўртта жойда светофорли «зебра»лар ташкил этилади. Ҳозирги вақтда бу ерда бирорта ҳам светофор йўқ. Манба: ЙҲТЭМ.

  1. Авваллари бўлгани каби, Сайилгоҳ кўчаси (Бродвей) ҳамда Курантлар томондан (Амир Темур шоҳкўчаси) хиёбонга олиб борувчи «зебра»ларни тиклаш. Пиёдалар хавфсизлигини ошириш учун у ерда светофорлар ўрнатиш.
  2. Форумлар саройи (Махтумқули кўчаси) ва Темурийлар тарихи давлат музейи (Амир Темур шоҳкўчаси) олдида светофорли «зебра»лар ва учбурчак шаклидаги хавфсизлик оролчаларини ташкил этиш.
  3. Темурийлар музейи ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун тўхташ жойларини ташкил қилиш.

Юридик университети бўйлаб ва бошқа жойларда пулли тўхташ жойлари сақланиб қолади.

ЙҲТЭМ ҳисоб-китобларига кўра, ҳаракатланиш схемасини оптималлаштириш натижасида хиёбон атрофидаги айланма йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти «конфликтли нуқталарнинг камайиши билан бир вақтда соатига 5600 тадан 6000 та автомобилгача ортади».

Ҳокимлик матбуот хизматининг Gazeta`га маълум қилишича, лойиҳа ҳали такомиллаштирилади. Хусусан, хиёбон атрофида автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлак ўтиши керак, бу эса автомобиллар учун мўлжалланган ҳаддан ташқари кенг қатнов қисмини қўшимча равишда торайтиради.

Куни кеча ҳокимлик, шунингдек, Сайилгоҳ кўчаси ва унга туташ ҳудудларни комплекс ривожлантириш режалари ҳақида ҳам хабар берган эди.

Gazeta ҳокимият барча фикрларни инобатга олиши ва Тошкент маркази ҳақиқатан ҳам инсонпарвар маконга айланиши учун лойиҳалар жорий этилишидан аввал уларнинг батафсил тафсилотлари муҳокама учун эълон қилинишига умид қилади.

Урбанист Аркадий Гершманнинг хиёбон атрофида пиёдалар ўтиш йўлларини ташкил этиш бўйича таклифи. Иллюстрация: Элдос Фазилбеков / Gazeta (2018 йил).Урбанист Аркадий Гершманнинг хиёбон атрофида пиёдалар ўтиш йўлларини ташкил этиш бўйича таклифи. Иллюстрация: Элдос Фазилбеков / Gazeta (2018 йил).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *