• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

хорижий компаниялар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?


2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи 89 та хорижий компания томонидан 65,7 миллиард сўм солиқ тўланди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга кўп.

Энг катта солиқ тўловчиси сифатида «Apple» қайд этилди. Компания уч ойда Ўзбекистон бюджетига 16,1 миллиард сўм солиқ ўтказган. Кейинги ўринларни «Google» — 14,9 миллиард сўм ва «Meta» — 13,9 миллиард сўм билан эгаллади.

Шунингдек, «Valve Corp.» 8 миллиард сўм, сунъий интеллект технологиялари билан танилган «OpenAI» эса 2,5 миллиард сўм солиқ тўлаган. «Anthropic» компанияси ҳиссаси 1,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Рўйхатдан «Midasbuy» — 1,3 миллиард сўм, «TikTok» — 868,3 миллион сўм, «Booking.com» — 694,7 миллион сўм ва «Netflix» — 570,4 миллион сўм солиқ тўлагани ҳам ўрин олган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *