• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Озарбайжоннинг ABB банки «Davr Bank»нинг 51 фоизини сотиб олиб, Ўзбекистон бозорига киради


Озарбайжон халқаро банки (ABB) 2026 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг хусусий «Davr Bank«и акцияларининг 51 фоизини сотиб олиш битимини якунлаб, Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АББ бошқаруви раиси Аббас Ибраҳимов Бокуда банкнинг барқарор ривожланишига оид ҳисоботига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Trend.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги хусусий банклардан бирининг назорат пакети бўйича музокаралар муваффақиятли якунланган.

«Биз назорат пакетини сотиб олмоқчи бўлган банк Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири бўлиб, „Davr Bank“ деб номланади. Агар рухсатномалар олиш ва расмийлаштириш жараёнларини тезда якунлай олсак, мамлакатимизнинг халқаро банк бренди бўлган ABB жорий йилнинг иккинчи ярмиданоқ Ўзбекистон бозорида „ABB Davr Bank“ номи билан фаолият бошлашига умид қиламиз», — деди Аббас Ибраҳимов.

Фото: Report

У ABB «Davr Bank» акцияларининг 51 фоизига эгалик қилишига аниқлик киритди. Report маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкининг активлари қарийб 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. «Davr Bank» Ўзбекистонда 1,4 миллион мижоз ва 43 та филиалга эга. ABB’нинг банкни сотиб олиш билан боғлиқ инвестициялари 100 миллион доллардан ошади.

«Davr Bank» Ўзбекистонда 2001 йил сентябрь ойидан буён фаолият юритиб келади. 1 апрель ҳолатига кўра, банк активлари 2025 йил апрелига нисбатан 21,4 фоизга ўсиб, 12,6 триллион сўмни ташкил этган. Мажбуриятлар 10,4 триллион сўмга (+17,4%), кредит портфели 9,2 триллион сўмга (+23,2%), депозитлар эса 4,6 триллион сўмга (+20%) етган.

2025 йил якунларига кўра, «Davr Bank»нинг соф фойдаси 631,5 миллиард сўмни ташкил этиб, бу аввалги йилга нисбатан 62 фоизга кўпдир.

Аббас Ибраҳимов, шунингдек, ташқи аудит хулосасига кўра, Озарбайжон Халқаро банки 2025 йилни 404,5 миллион манат (тахминан 238 миллион доллар) соф фойда билан якунлаганини маълум қилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 12,4 фоизга кўп. ABB’нинг кредит портфели йил давомида 12 фоизга ўсиб, 7 миллиард манатдан (4,1 миллиард доллар) ошган, фаол мижозлар сони эса 15 фоизга кўпайган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *