Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

москва, шавкат мирзиёев

«Внуково» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

москва, шавкат мирзиёев

Эртага Ўзбекистон етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Россияга учиб кетишидан олдинроқ, айни 8 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, байрам билан табриклаганди.