Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 11 май куни мактаб ва боғчалар қай тартибда ишлаши ҳақида маълумот берди.

Бу йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни шанбага тўғри келиш муносабати билан душанба қўшимча дам олиш куни бўлади.

ММТВ хабарига кўра, 11 май, душанба куни таълим муассасалари учун қуйидагича белгиланди:

  • умумтаълим мактабларида дарс соатлари ташкил этилади, бироқ бу бошланғич синф ўқувчиларига тааллуқли эмас;
  • давлат боғчалари учун дам олиш куни ҳисобланади.

Нодавлат таълим муассасалари эса дам олиш кунларини ўз ички тартиб-қоидаларига мувофиқ мустақил белгилайди.