• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пентагон «ўзга сайёраликлар» ҳақидаги файлларни эълон қилишни бошлади


АҚШ Доналд Трамп ваъда қилган НУЖ (номаълум учувчи жисмлар) ҳақидаги файлларни эълон қилишни бошлади.

Пентагон номаълум аномал ҳодисалар ҳақидаги архив материалларининг бир қисмини очиқлади ва бунинг учун ўз сайтида махсус бўлим ташкил этди.


Файлларда ҳисоботлар, телеграммалар, хатлар, фотосуратлар, аудио ва видеоёзувлар ҳамда бошқа материаллар мавжуд.


Нашр этилган материалларнинг асосий қисми ҳаракатланаётган ноаниқ нуқталар акс этган фото ва видеолар (улардан бири пашшани эслатади) ҳамда ғайритабиий учар объектларни кўрганларнинг сўзлари асосида ёзилган ҳисоботлардан иборат.



Ҳужжатлар орасида гўёки учар ликопча ёки ўзга сайёраликни кўрган шахсларнинг таърифлари асосида чизилган расмларни ҳам учратиш мумкин.

Шу муносабат билан изоҳ берар экан, Трамп шундай деб ёзди: «Агар аввалги маъмуриятлар бу масалада очиқ бўлмаган бўлса, энди ушбу янги ҳужжатлар ва видеолар орқали одамлар: «Бу ерда нималар бўляпти ўзи?» деган саволга ўзлари жавоб топишлари мумкин бўлади. Вақтингизни чоғ ўтказинг ва завқланинг!».



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *