Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг ўйинчоқ машинада йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 8 май куни соат 12:30ларда Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан боланинг отаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Хабарда келтирилган ҳужжатга кўра, боланинг отаси 1,2 млн сўм миқдорда жаримага тортилган.