Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Хотира нури» китобининг иккинчи томини нашр этди. Унинг биринчи томи ўтган йили чоп этилган эди.
Агентлик матбуот хизматининг Gazeta`га хабар беришича, ушбу китоб ўзбекистонлик фахрийларнинг хотиралари ва уларнинг фотосуратларидан иборат. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан агентлик вакиллари, жумладан, директорнинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева фахрийлар хонадонида бўлиб, уларга китобни топширди.

«Китобнинг иккинчи томи фахрийлар ҳақидаги биографик очерклар туркумини давом эттириб, уларнинг келажак авлодларга йўллаган мурожаатларини сақлаб қолади», — дея қайд этди агентлик.

Мамлакатнинг турли ҳудудларидаги уруш қатнашчиларининг ҳикоялари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари томонидан тўпланди.

Ўтган йили лойиҳа доирасида Тошкентдаги Ғалаба боғида «Хотира нури» мемориал майдони очилган эди. Gazeta ушбу концепция муаллифи, ҳайкалтарош Марина Бородина билан уюштирилган интервьюниэълон қилганди.
Яқинда берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг 60 нафар қатнашчиси ва уларга тенглаштирилган шахслар истиқомат қилмоқда.
