• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда қайси финтех иловалар кўп юклаб олинмоқда?


2026 йил 1 май ҳолатига кўра, «Soliq» мобил иловасидан фойдаланиш кўрсаткичлари Ўзбекистондаги финтех платформалар орасида энг юқори натижалардан бирини қайд этди.

Ушбу илова фойдаланувчилари сони 16,9 миллиондан ошган. Шундан 15,8 миллион нафар фойдаланувчи фаол ҳисобланади. Шахси тасдиқланган фойдаланувчилар сони эса 12,3 миллион нафарга етган.

Маълумотларга кўра, 2026 йил апрел ойи ҳолатида тўлов ва молиявий хизматлар бозоридаги рейтингда «Soliq» иловаси 60,3 фоиз улуш билан биринчи ўринни эгаллаган. Бу йўналишда кейинги ўринлардан «Alif», «Хазна», «Uzum Bank» ва «Payme» платформалари жой олган.

39,7 фоизлик иккинчи сегментда эса «Paynet» биринчи ўринни қайд этган. Кейинги поғоналарда «Payme», «Click SuperApp», «Uzum Bank» ва «Hamkor» иловалари жойлашган.

Шунингдек, рейтингда «TBC UZ», «Anorbank», «AVO» ва «Ipak yo‘li Mobile» платформалари ҳам қайд этилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *