• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода 40 нафар болани олиб кетаётган маст ҳайдовчи аниқланди


Бухорода 40 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи маст экани аниқланди. 

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида экани маълум бўлган.

Зудлик билан унинг ҳаракати тўхтатилиб, болаларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми, 194-моддаси 1-қисми, 128 прим 8-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилди.

«Барча ҳайдовчилардан маст ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини, масъулиятли бўлишларини, айниқса болаларни ташиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз»,  дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида. 

Аввалроқ Навоийда боғча болалари ЙТҲга учраган ва бир аёл вафот этганди. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *