2026-йил 10-май куни соат 19:15лар атрофида Самарқанд шаҳри Намозгоҳ кўчасида «BYD», «Траsкер», «Гентра», «Sобалт», «Оних» ва «Спарк» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «БЙД» ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрини ошириб, рул бошқарувини йўқотган ва кетма-кет бошқа автомашиналарга урилган.
Оқибатда «Траsкер»нинг йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.