• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда алиментнинг ҳисоб-китоб миқдори ошди


Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140 моддасига кўра, агар алимент тўловчи шахс ишламаса ёки унинг даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, алимент қарзи мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичининг 6,8 миллион сўмдан ошгани сабабли расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ҳам ошди.

Натижада тахминий алимент тўловлари:

  • бир нафар бола учун — 1,7 млн сўм;
  • икки нафар бола учун — 2,3 млн сўм;
  • уч ва ундан ортиқ бола учун — 3,4 млн сўм атрофида ҳисобланмоқда.

Қайта ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик асосида автоматик тарзда амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда алимент тўловчиларнинг 61 фоизи иш билан таъминланмаган ёки доимий даромад манбаига эга эмас.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *