• Чт. Июн 11th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

БАА Ўзбекистондан тухум, парранда ва қуён гўштини сотиб олади


Ўзбекистон БААга чорвачилик маҳсулотлари, жумладан инкубацион тухум, бир кунлик жўжалар, истеъмол тухуми, парранда гўшти ва қуён гўштини экспорт қилишни бошлайди. Бирлашган Араб Амирликларининг Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги бу бўйича беш турдаги ветеринария-санитария сертификати намуналари икки томонлама келишиб олинганини тасдиқлади.

Келишув Ўзбекистон маҳсулотларига БАА бозорига расмий йўл очиб беради ҳамда икки давлат ўртасида чорвачилик маҳсулотлари савдосини кенгайтириш ва ўзаро товар айланмасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратади.

Ветеринария-санитария сертификати маҳсулотнинг импорт қилувчи мамлакат санитария талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди ва икки томонлама келишилган намунанинг мавжудлиги товарнинг БАА божхонасидан ўтиши учун мажбурий шарт ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон Мўғулистон конларини ўзлаштиришни бошлагани ҳақида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *