Полковник Бахром Баходирович Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вазирлик.
Бахром Урманов бу вақтга қадар Қуролли Кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
7 май куни президент ўтказган йиғилишда мазкур лавозим мудофаа соҳасида ягона рақамли сиёсатни юритиш мақсадида жорий этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, ҳарбий округларда қўмондонларнинг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш ҳам назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, вазирлик марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ва Киберхавфсизлик лабораториясини ташкил этилиши режа қилинган.