Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банкининг масъул ходимлари фуқаронинг йирик миқдордаги омонат маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг масъул шахслари фуқаро И.М. томонидан омонатга қўйилган 500 минг долларини сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали қўлга киритгани ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
