• Чт. Июн 11th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Киев суди президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни ҳибсга олди – Gazeta


Украина Олий антикоррупция суди Украина президенти офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни икки ой муддатга ҳибсга олди, у 140 миллион гривна миқдоридаги гаров эвазига озодликка чиқиши мумкин. Бу ҳақда РБК Украина ва УНИАН хабар бермоқда.

«Одил судлов мустақил ва таъсирлардан холи бўлиши муҳим. Мен ўз мисолимда бундан [таъсир ўтказишдан] фойдаланмаётганимни кўрсатмоқчиман», — деди Ермак. У, шунингдек, ўзида гаров учун бунча маблағ йўқлигини, бироқ гаров пулини топиш учун «адвокат иш олиб боришини» маълум қилди.

Ермакнинг адвокати Игорь Фомин Олий антикоррупция суди мажлисида гумон қилинувчига нисбатан билдирилган айблов асоссиз эканини таъкидлади. У айблов томони Ермакни ҳибсга олиш зарурлиги борасидаги ўз позициясини асослаб бера олмаганини қайд этди.

11 май куни Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (КҚКМБ) ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (КҚИП) Ермакка нисбатан гумон эълон қилганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни Киев вилоятидаги элита қурилиш ишларида 460 миллион гривнадан ортиқ (10,5 миллион доллар) маблағни легаллаштиришга алоқадор бўлган уюшган гуруҳ иштирокчиси деб ҳисобламоқда.

Эълон қилинган ёзувларда Ермак «Р2» сифатида қайд этилган. Тергов талқинига кўра, у 2021 йил ва 2022 йил бошида дизайнер билан «Династия» кооперативидаги ҳовлини жиҳозлаш масаласини муҳокама қилган. Қурилишга ўша пайтда Украина жамиятлар ва ҳудудларни ривожлантириш вазири бўлган Алексей Чернишов раҳбарлик қилган.

Антикоррупция идораларининг фикрича, жиноий схема иштирокчилари ўзлари яшашлари учун тўртта резиденция қуришга келишиб олган. Ишларни молиялаштириш, жумладан, жиноий йўл билан қўлга киритилган нақд пуллар орқали яширилган. Тергов талқинига кўра, қурилиш давомида 9 миллион доллар маблағ «ювилган».

Ермак ўзига нисбатан билдирилган гумонни асоссиз деб атади. У ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан «мисли кўрилмаган оммавий босим» бўлаётганидан шикоят қилди, шунингдек, Украинада қолишини билдирди.

12 май куни суд иш ҳажми катталиги (у ҳар бири 250 саҳифадан иборат 16 томни ташкил этади) сабабли Андрей Ермакка нисбатан эҳтиёт чорасини белгилашни қолдирганди.

Андрей Ермак Украина президенти офисини 2020 йил февраль ойидан буён бошқариб келаётган эди. У Владимир Зеленскийнинг яқин сафдоши ва Украина сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланади.

Зеленский Ермакни 2025 йил ноябрь ойи охирида, «Энергоатом» давлат компанияси атрофидаги йирик коррупция можароси авж олган пайтда лавозимидан бўшатганди. КҚКМБ ва КҚИП иши бўйича президентнинг собиқ бизнес-шериги Тимур Миндич ва бошқа юқори мартабали украин мулозимлари фигурантга айланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *