Ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни, шунингдек, чиқиндиларни ёқиш учун жарималар жорий этилади. Тегишли қонунни Ўзбекистон президенти 4 май куни имзолади. Ҳужжат 5 августдан кучга киради.

Ҳавонинг ифлосланиши бўйича 88-модда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги қисмлар билан тўлдирилади.

Қуйидагилар ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади:

  • ёқилғини, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларни ёки моддалар аралашмасини, ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни, шунингдек чиқиндиларни бунинг учун мўлжалланмаган жойларда ва қурилмаларда очиқ аланга билан ёқиш;
  • иссиқхоналарда, ишлаб чиқариш биноларида, ёқиш қурилмаларида ёнилғи сифатида шиналар, битум, мазут, плёнкалар, синтетик картон, резиналарни ёқиш

Ушбу қоидабузарликлар учун қуйидаги жарималар назарда тутилган:

  • фуқаролар учун — БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (6,18 млн сўмдан 10,3 млн сўмгача);
  • мансабдор шахслар учун — БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (10,3 млн сўмдан 20,6 млн сўмгача)

Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, жарима:

  • фуқаролар учун — БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (10,3 млн сўмдан 20,6 млн сўмгача);
  • мансабдор шахслар учун — БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача (20,6 млн сўмдан 28,84 млн сўмгача).

2025 йил ноябрь ойида ҳаво сифатининг ёмонлашуви билан боғлиқ вазиятдан сўнг Тошкент ва унинг атрофидаги барча иссиқхоналарни зудлик билан газга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Пойтахт атрофида ҳам 2026 йил 1 октябрдан янги иссиқхоналар қурилишини чеклаш режалаштирилган эди.