14 май куни соат 08:20 атрофида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар қилмоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 69-йўналишда ҳаракатланувчи Yutong автобуси BRT (автобуслар учун ажратилган йўл) бўйлаб ҳаракатланиб Шота Руставели — Яккасарой кўчалари кесишган чорраҳасига яқинлашган вақтида Tracker ҳайдовчиси ҳаракат йўналишини кескин чапга ўзгартирган ва автобус билан тўқнашган.
Оқибатда 35 ёшли автомобиль ҳайдовчиси А.Т. ва 32 ёшли йўловчиси К.И. ҳамда автобусда бўлган 35 ёшли фуқаро Т.М. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига (16-шаҳар шифохонаси) мурожаат қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага Tracker ҳайдовчиси айбдор бўлиб, мазкур ЙТҲ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган, дейилади хабарда.
