• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди


Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди.

Конгресс марказида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев самимий кутиб олди.

Делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушдилар.

Йиғилиш бошланишидан аввал етакчилар Туркий цивилизация маркази қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Қозоғистон ташаббуси билан барпо этиладиган ушбу мажмуа туркий халқларнинг муштарак илдизлари, бой тарихий-маданий мероси ва цивилизациялар бирлигини намоён этишга хизмат қилади. Лойиҳа туркий дунё мамлакатлари ўртасида илмий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий яқинликни мустаҳкамлаш, умумий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган.

Шундан сўнг етакчиларга Қозоғистоннинг рақамли ечимлари ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг IT ва сунъий интеллект соҳасидаги қўшма ташаббуслари тақдимот қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *