Вазирлар Маҳкамасининг 228-сон қарорига мувофиқ Баходир Ахмедов «Янги Ўзбекистон» университети ректори этиб тайинланди.
Баходир Ахмедов 2011 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, кейинчалик Испаниянинг Гранада университетида магистратура босқичида таҳсил олган. Шунингдек, Германиянинг Ахен техника университетида докторантурани якунлаб, физика-математика фанлари доктори илмий даражасига эришган.
Меҳнат фаолияти давомида Баходир Ахмедов Тошкентдаги Inha университетида профессор, 2021 йилдан буён эса «Янги Ўзбекистон» университетида профессор ва ўқув ишлари бўйича биринчи проректор сифатида фаолият юритган.
Баходир Ахмедов 2020 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
