• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Азим Муллахоновга нисбатан очилган иш «ёпилди»


Хонанда Азим Муллахоновга нисбатан муаллифлик ҳуқуқи бўйича очилган иш «ёпилди». Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (МЖтК) 271-моддасида муайян ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланган. Хусусан, МЖтКнинг 177-1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган мансабдор шахс — ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, унга нисбатан иш юритиш мумкин эмас, бошлаган иш эса тугатилиши лозим.

Юқоридаги қонун талабидан (271-модданинг 11-банди) келиб чиқиб, МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми бўйича Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри Азим директори Муллахоновга нисбатан юритилган маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди қарори билан иш юритувидан тугатилди.

Суд қароридан норози тарафлар юқори суд инстанциясига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *