• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ёғ ва ҳайвон оқсили қаришга таъсир кўрсатиши маълум бўлди


Ҳатто овқатланишдаги қисқа муддатли ўзгаришлар ҳам одамларнинг биологик ёшига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Сидней университети олимлари томонидан Aging Sell журналида эълон қилинган хулосада айтилади. 

Тадқиқотда 65 ёшдан 75 ёшгача бўлган 104 киши иштирок этди. Кўнгиллилар ёғ, углевод ва ҳайвон оқсилини турли хил миқдорда истеъмол қилдилар. Тажриба тўрт ҳафта давом этди. 

Ўзгаришларни баҳолаш учун олимлар холестерин, инсулин ва C-реактив оқсил даражаси каби 20 дан ортиқ биомаркерлардан фойдаланганлар. Ушбу кўрсаткичлар асосида тадқиқотчилар биологик ёш деб номланувчи нарсани — тананинг ҳолатини ва қариш тезлигини акс эттирувчи кўрсаткични ҳисоблаб чиқдилар. 

Ёғ ёки ҳайвон оқсили истеъмолини камайтириш биологик ёшнинг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланди. Энг сезиларли таъсир юқори углеводли, ўртача ёғли парҳез истеъмол қилган иштирокчиларда кузатилди. 

Муаллифлар натижалар ҳали ҳам дастлабки деб ҳисобланишини таъкидлайдилар, аммо тадқиқот шуни кўрсатадики, овқатланишдаги кичик ўзгаришлар ҳам қариш ва умумий соғлиқ билан боғлиқ кўрсаткичларга тезда таъсир қилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *