• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Янги Ўзбекистон» университетига ректор тайинланди


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Аҳмедов Баҳодир Бобомуродович «Янги Ўзбекистон» университети ректори лавозимига тайинланди. 

Баҳодир Аҳмедов — физика-математика фанлари доктори, Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 

Магистратурани Испаниянинг «Гранада» университетида, докторантурани Германиянинг «Ахен техника университети»да якунлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов Тошкентдаги ИНҲА университетида профессор, 2021 йилдан бугунги кунга қадар «Янги Ўзбекистон» университетида профессор ва ўқув ишлари бўйича биринчи проректор сифатида фаолият юритган. 

У 2020 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *