Ўзбекистонлаги Экологик тоза ҳудудларда пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда 14 май куни Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги» Ўзбекистон қонунига қўшимча киритилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида экологик хавфсизликни таъминлаш, энергия самарадорлиги юқори бўлган инфратузилмаларни жорий этиш, ўзининг истеъмол хусусиятини йўқотганидан кейин узоқ йиллар давомида чиримайдиган материаллардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (бундан табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотишни тақиқловчи нормаларни белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Қонунда Экологик тоза ҳудудлар Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида жойлашган, атроф табиий муҳитга бўладиган таъсири йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрлардан ошмайдиган, энергия самарадорлиги юқори инфратузилмалар билан жиҳозланган, чиқиндиларни самарали бошқариш тизими йўлга қўйилган, юқори рекреация ва экотуризм салоҳиятига ҳамда бой биологик хилма-хилликка эга бўлган ҳудудлар экологик тоза ҳудудлар ҳисобланиши белгиланган.
Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида экологик тоза ҳудудлар ташкил этилиши уларнинг амалдаги ҳуқуқий мақомини ўзгартирмайди.
Экологик тоза ҳудудлар режими Экологик тоза ҳудудларда курорт табиий ҳудудлар ва рекреация зоналари режимида белгиланган чекловлар ҳамда тақиқлар билан бир қаторда қуйидагилар тақиқланади:
- экологик тизимларнинг барқарорлиги бузилишига ва табиий ландшафтларнинг кўриниши ҳамда ер ости сувларининг гидрогеологик ҳолати ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга ошириш;
- табиий объектларга ва мажмуаларга салбий таъсир қилувчи саноат объектларининг қурилиши ва фаолият кўрсатиши;
- рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган пластик маҳсулотларнинг (бундан табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши (етказиб берилиши ва сотилиши).
Шунингдек, қонунда Экологик тоза ҳудудлардаги фаолияти натижасида оқова сув ҳосил қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш объектлари ҳамда автомобиль ювиш шохобчалари оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан жиҳозланиши, тегишли равишда тозаланган оқова сувларни оқизиб юбориш учун оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиши ёки уларда оқова сувларни тўплаш учун муқобил иншоотлар қурилиши, айланма сув таъминоти жорий этилиши ва улардан самарали фойдаланилиши шарт экани белгиланмоқда
Экологик тоза ҳудудларда давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида аниқланган муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуаларга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа фаолият турлари тақиқланади.
