• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Дам олиш кунлари аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлади


Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида, жанубида ва чўл ҳудудларда +37…+39 даражагача бўлади.

Шанба куни фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +17…+22 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +39…+41 даражагача бўлади.

15−16 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20−22 м/с ача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 15−17 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +32…+34 даража бўлади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+36 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 16 майда 10−12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *