• Чт. Июн 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нақдсиз тўлов жорий этилгач, «заправка»лар тушуми қанчалик ўзгарди


Жорий йилнинг 1-13 май кунлари давомида ёқилғи қуйиш шохобчаларида амалга оширилган тўловлар натижасида жами тушумлар 1,42 трлн сўмдан зиёдни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Ушбу даврда кунлик ўртача тушум 109,0 млрд сўмни ташкил қилди. Транзакциялар сони эса жами 10,1 млн, кунлик ўртача 777,9 мингтани ташкил этди.

Таққослаш учун, март ойида ўртача кунлик тушум 102,7 млрд сўм бўлган. Май ойида тушумлар ҳажми кунлик 6,3 млрдга ошган.

Тушумлар таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, 89,9 % амалдаги банк карталари орқали (мавжуд карталар орқали — 85,2%, QR кодлар орқали — 4,6%), момент карталар орқали 7,2% ҳамда ёқилғи карталари орқали 2,9% тўловлар амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб қатор тўловлар, жумладан ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги тўловлар нақдсиз шаклга ўтган.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *