• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ «опий» ушланди


Тошкент вилоятида ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаси айланишига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувда бўлган икки нафар гумонланувчи Бўка туманида қўлга олинган. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ва 25 ёшли шахслар ёнидан 5 кг 160 грамм «опий» моддаси топилган. Изоҳланишича, ушбу заҳри қотил мамлакатимизга қўшни республикадан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Наркосавдогарлар қамоққа олиниб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *