Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг ярим финалига йўл олди. Сергей Чигодаев шогирдлари чорак финалда Жанубий Корея терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

16 май куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса ўзбекистонлик футболчилар аниқроқ ҳаракат қилди — 5:3.

Учрашувда ҳисобни Корея терма жамоаси очди. 22-дақиқада Мун Жи Ҳван жарима майдончаси марказида тўпни эгаллаб олди ва уни Ўзбекистон дарвозасига йўллади.

Ўзбекистон жамоаси 41-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Аҳрор Равшанбеков рақиб ҳимоячисининг дарвозабонга тўпни орқага узатишда йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни бўш қолган дарвозага киритди. Бу гол ҳужумчи учун турнирдаги учинчиси бўлди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Равшанбеков дублни расмийлаштирди. У ўнг қанотдан олдинга қараб юрди, бир нечта ҳимоячиларни ортда қолдирди ва аниқ зарба билан Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.

Иккинчи бўлимда Корея терма жамоаси босимни оширди ва 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ан Сон Ҳён жарима майдончаси чизиғи яқинида тўпни қабул қилиб олди ва уни дарвозага йўллаб, ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борди.

11 метрли зарбалар серияси олдидан Ўзбекистон мураббийлар штаби захира дарвозабони Меҳрожбек Сирожиддиновни майдонга туширди. Айнан у Пак Кён Ҳуннинг зарбасини қайтариб, ўйиндан кейинги серия қаҳрамонига айланди. Ўзбекистоннинг барча беш нафар футболчиси ўз имкониятларидан унумли фойдаланди.

Ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан тўқнаш келади — мусобақанинг тўрт карра ғолиби бўлмиш ушбу жамоа чорак финалда Тожикистонни йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этди. Учрашув 19 май куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Аввалроқ жамоа 2026 йилнинг ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйганди.

Статистика

Видео

Фото

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол

жанубий корея, осиё кубоги, футбол