• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туризм лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказилмоқда – A.Аққулов


Ўзбекистонда туризм ривожи учун бир қатор тадбирлар режалаштирилган. Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов ОАВ ходимлари билан бўлган учрашувда маълум қилиб ўтди.

“Эндиликда ҳар бир ҳудудда “жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ” занжири асосида тизимли ишлаш йўлга қўйилади. Бу орқали 34 та йирик туризм объекти бўйича мастер режалар ишлаб чиқилиб, 31 та туризм объекти ташкил этилади ва ривожлантирилади. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида “Қипчоқ балиқчилар овули” маскани лойиҳа бошқаруви асосида ривожлантирилади” – деди A.Aqqulov.

Маълум қилинишича, туризм масканларини алоҳида режа асосида фаолиятини ривожлантириш ва ташкил қилиш ишларини олиб бориш мақсадида Қўмита ҳузурида “Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси” ДМ ташкил қилинмоқда.

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча 450 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда. Умумий ҳисобда жорий йилда 950 млрд. сўм маблағлар туризм инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *