• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Европагача бораётган афғон қозони, афғонистонликларга тўла шифохона — паспорт ва маҳрамсиз кириб бўлмас Айритомдан репортаж – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta

Европагача бораётган афғон қозони, афғонистонликларга тўла шифохона — паспорт ва маҳрамсиз кириб бўлмас Айритомдан репортаж – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Airitom free zone — Ўзбекистоннинг Термиз ва Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳарлари ораси, Амударёнинг ўнг қирғоғи (Термиз тумани)да жойлашган халқаро эркин савдо зонаси. У 2024 йил августида очилган. Айритомга шу кунгача 1 миллиондан ортиқ афғонистонлик, 600 мингдан зиёд ўзбекистонликлар келган.

Gazeta мухбири 6−7 апрель кунлари Термизда бўлиб, Айритом эркин савдо зонасидан репортаж тайёрлади.

Айритом 36 гектарлик ҳудудда савдо маркази, ишлаб чиқариш бинолари, логистика маркази, омборхоналар, божхона, бизнес мактаб, шифохона, меҳмонхона, ресторанлар ва кўнгилочар марказларни ўз ичига олган халқаро эркин савдо зона. Уни «Термиз» ЭИЗ негизидаги логистик ҳаб ҳам дейиш мумкин.

Айритом эркин савдо зонаси. Фото: видеодан скриншотАйритом эркин савдо зонаси. Фото: видеодан скриншот

Айритомнинг юқоридан умумий кўриниши. Фото: Airitom free zoneАйритомнинг юқоридан умумий кўриниши. Фото: Airitom free zone

Airitom free zone раҳбари Мирҳамид Мирпўлатов савдо зонаси қурилиши учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва хусусий сектор маблағларидан фойдаланилганини таъкидлайди.

Аниқ суммалар ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ. Бироқ «Овози тожик» газетаси мухбири Айритом қурилишига 70 млн доллар кетганини ёзади.

«Бу жой барча солиқлардан ҳоли ҳудуд бўлиб, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлашни кўпайтириш ва савдо алоқаларини кучайтириш мақсадида ташкил этилган», — дейди Мирҳамид Мирпўлатов.

Мирҳамид Мирпўлатов, Айритом эркин савдо зонаси дироекториМирҳамид Мирпўлатов, Айритом эркин савдо зонаси дироектори

Айритомга қандай етиб олиш мумкин?

Айритомга Ўзбекистон томондан шахсий машина, такси, Damas ва автобусда бориш мумкин. Термиздаги «Яшил дунё» бозоридан Damas’да 5 минг сўм, автобусда 3 минг сўм билан ярим соатда етиб борса бўлади. Таксида 15−20 дақиқалик йўл, 35−40 минг сўм кетади.

Айритом ҳудудига фақат паспорт ёки ID карта билан кириш мумкин. Паспорт ва юзингиз сканер қилинади. Бунда сизни ДХХ чегара қўшинлари маълумотлар базасидан текширишади, ҳужжатингизга сана ва муҳр босмасдан чегара назоратидан ўтказишади.

Биринчи ўтказиш пункти (Ўзбекистон). Фото: видеодан сркиншот Биринчи ўтказиш пункти (Ўзбекистон). Фото: видеодан сркиншот

Эркин савдо зонанинг 3 та дарвозаси (назорат ўтказиш пунктлари) бор. Шарқий томондаги икки дарвоза Ўзбекистон томондан одамлар ва юк кириб-чиқиши учун. Жанубий томондагиси Афғонистондан келадиган меҳмонлар ва юк машиналари учун.

Афғонистонликлар Айритом эркин савдо зона ҳудудида 15 кун визасиз қолишлари мумкин.

Афғонистон томондан кириш йўлаги. Фото: видеодан скриншотАфғонистон томондан кириш йўлаги. Фото: видеодан скриншот

«Жаҳон бозори»

57 минг квадрат метр ҳудудни эгаллаган 3 та блокдан иборат савдо бўлимида 430 дан ортиқ дўконлар бўлиб, ҳозирда 255 таси ишлаяпти. Шулардан 192 тасини афғонистонлик тадбиркорлар ижарага олиб ишлатмоқда. Бу жойни термизликлар «Жаҳон бозори» деб ҳам аташади.

«Жаҳон бозори». Фото: Airitom free zone «Жаҳон бозори». Фото: Airitom free zone

Афғонистоннинг шимолидаги Жузжон (Жавзижон) вилоятидан бўлган сотувчи Шоҳи Зода Муҳаммад Наим ҳар куни уйидан Айритомга қатнаб савдо қилади. У Жузжондан енгил машина ёки маршрутда тахминан 10 минг сўм билан бориб келишини айтди.

Муҳаммад Наим бу ерда иш бошлаганига бир йилдан ошиб қолди. У бунгача акаси билан Афғонистонда ҳайдовчилик қилган.

Шоҳи Зода Муҳаммад Наим, афғонистонлик сотувчиШоҳи Зода Муҳаммад Наим, афғонистонлик сотувчи

Афғонистонлик сотувчилардан кўпроқ пластикдан тўқилган гилам, ичи юнгли чопон ва афғон қозони харид қилишмоқда.

Афғонистонлик сотувчи Умид Ғазанфар беш литрдан 50 литргача бўлган афғон қозони сотади. Беш литрлиси 170 минг сўм бўлса, 50 литрлиси 900 минг сўм.

«Қозонларимизни Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ҳатто Россия ва Германиягача экспорт қиламиз. 100 йилгача ишлатиш мумкин, ҳамма овқатимизни шунда қиламиз, тез пишади», — дейди Ғазанфар.

Умид Ғазанфар, афғонистонлик сотувчиУмид Ғазанфар, афғонистонлик сотувчи

Афғонистонда пластик идишларни тола кўринишига келтириб, улардан гилам тўқишади. Ана шу гиламларни кўпинча ўзбек харидорлар сотиб олади.

Масалан, беш ярим метр квадрат ўлчамдаги пластик гиламларнинг ўртача нархи 145 минг сўм атрофида.

Қиммат ва нисбатан сифатлилари ҳам бор. Уларни афғон аёллари уйда дастгоҳ ёрдамида тўқишади. 3 метр квадрат ўлчамли бундай гиламларнинг нархи ўртача 3,5 млн сўм.

«Сифатини билган одам сотиб олади. Билмаган одам нархини эшитганда „нима, бу учадими?“ дейди. Устига озроқ қўйиб сотмасак, фойда қилолмаймиз, ўзбек харидорлар даҳшат савдолашади», — дейди афғонистонлик сотувчи йигит Файзулло Ҳаниф.

Файзулло Ҳаниф, афғонистонлик сотувчиФайзулло Ҳаниф, афғонистонлик сотувчи

Файзулло, бундан ташқари, афғон миллий бош кийимлари, 250 долларли ички қисмига қуён териси тикилган афғон миллий чопонларидан сотади.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам эркин савдо зонасида ўз маҳсулотларини афғонистонлик харидорларга таклиф қилишмоқда. Масалан, Азизбек Раҳмонқулов Самарқандда ишлаб чиқараётган хўжалик буюмларини Айритомга олиб келиб сотяпти.

«Ҳозирча фойдага кирдик деёлмайман, аста-аста бўлиб турибди. Зарарига ҳам чидаб турамиз. Худо хоҳласа, яхши бўлиб кетади», — дейди Азизбек.

У савдо марказидаги 13 та дўконни бирлаштириб, жами 580 метр квадрат жойга 2000 доллардан зиёдроқ ижара пули тўлайди.

Азизбек Раҳмонқулов, ўзбекистонлик сотувчиАзизбек Раҳмонқулов, ўзбекистонлик сотувчи

2025 йил Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Айритом савдо зонасида тадбиркорлар ва ташриф буюрувчилар ўртасида сўровнома ўтказган эди. Унда иштирокчиларнинг қарийб ярми (48 фоиз) ижара ставкаларини (квадрат метр учун 2,6 доллардан 8,3 долларгача) юқори деб баҳолаган.

Азизбекнинг айтишича, шу кунларда унинг отаси Афғонистонда ҳам шунақа дўкон очиш ҳаракатида.

Унинг дўконидаги харидорлардан бири, Афғонистоннинг Бағлон вилоятидан келган Муҳаммадзикриё Исҳоқзой Айритомга 3-маротаба келганини айтади. У бу ердаги тиббиётни, бозордаги маҳсулотларнинг кўплиги ва одамларнинг ширинсўзлигини эътироф этди.

«Бу ерда кўнглим ором топади, тилимизни ҳам осон тушунишади. Ҳозир рўзғор учун совун, шампун ва чойнак харид қиляпман», — дейди у.

Муҳаммандзикриё Исҳоқзой, афғонистонлик харидор. Муҳаммандзикриё Исҳоқзой, афғонистонлик харидор.

Қўқон шаҳридан келиб Айритомда электроскутер ва велосипед сотаётган сотувчи Бобур Соипов Термиз шаҳрида ижарада туриб, дўконга қатнайди. У бозор очилгандан бери шу ерда.

«Кеча 20 тача велосипед сотдик. Ҳозирча ёмон эмас, аста-аста харажатларимизни қоплаймиз. Келажакда дўконни катталаштирамиз, визаларимиз чиқса, Афғонистондан мижоз топиб, кўтарасига товар жўнатамиз», — дейди қўқонлик сотувчи.

Жамила Қурбоналиева Айритомда сотадиган аёллар кийим-кечакларини афғонистонлик мижозларнинг талабидан келиб чиқиб тикишини айтди.

Жамила Қурбоналиева, ўзбекистонлик сотувчиЖамила Қурбоналиева, ўзбекистонлик сотувчи

«Бизнинг материаллар иссиқ ҳавода яхшилиги учун афғонистонлик аёлларни қониқтиради. Узунроқ ва ёпиқроқ бўлсин дейишса, шунақа тикиб бераверамиз. Энг қиммат кийимларимиз 250 минг сўм», — дейди Афғонистон бозорларини ўрганиш учун виза тайёрлаётган Жамила.

Мирҳамид Мирпўлатовнинг айтишича, савдо марказининг ертўла қисмида ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлар ҳам бор. Масалан, Шеробод туз конидан туз келтирилиб, тайёр маҳсулот қадоқланмоқда.

Эркин зонанинг чекловлари

Шу кунгача Айритомга келган ҳар бир харидор 300 долларгача товар сотиб олиши мумкин эди. Ўзбекистон томон қарори билан 1 апрелдан бу сумма 1000 долларгача кўтарилган.

Бундан ташқари, бир турдаги маҳсулотдан иккитадан кўп харид қилсангиз, назорат пунктида рухсат беришмайди.

Афғонистон маҳсулотлари

Айритом раҳбари бу чекловларни «солиқлардан ҳоли ҳудуд бўлгани учун бу ерда товар арзон, ички бозоримизга салбий таъсир қилмаслиги, ҳар ким ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб савдо қилиши учун» дея изоҳлади.

Чекловлар қаторига Айритомда тамаки ва алкогол маҳсулотларининг савдосига қўйилган таъқиқни ҳам санаса бўлади. Бироқ чекиш учун айрим жойларда махсус бурчаклар ташкил қилинган.

айритом, айритом эркин савдо зонаси, афғонистон, божхона, логистика маркази, мирҳамид мирпўлатов, термиз, ўзбекистон, эркин савдо зона

Шунингдек, зона ҳудудида Афғонистон талабига кўра, мусиқа қўйиш ҳам мумкин эмас.

«Афғонистондан келадиган аёлларга ёнида маҳрами — эри, ака-укаси, ўғли бўлиши ҳам шарт. Бу афғон ҳукумати қўйган талаб, биз томондан кириб чиқишда бунақа талаб қўйилмайди», — дейди Мирҳамид Мирпўлатов.

Миллий ошхоналар

Бозор ҳудудида ўзбек ва афғон миллий таомлари тайёрланадиган бир нечта емакхоналар бор.

Афғонистонликлар порцияси 150 минг сўм бўлган ўзбекча юмшоқ гўшт, чўпонча таомларидан кўпроқ буюртма беришса, Афғонистоннинг гуручлари йирик палови эса ўзбекистонликларда яхши таассурот қолдирган.

айритом, айритом эркин савдо зонаси, афғонистон, божхона, логистика маркази, мирҳамид мирпўлатов, термиз, ўзбекистон, эркин савдо зона

айритом, айритом эркин савдо зонаси, афғонистон, божхона, логистика маркази, мирҳамид мирпўлатов, термиз, ўзбекистон, эркин савдо зона

Бозордаги ошхоналардан ташқари, Айритомнинг марказий қисмида ўзбек, афғон, турк ва европа таомлари тайёрланадиган 530 ўринли иккита ресторан ҳам бор.

Шу билан бирга, марказда меҳмонлар ҳордиқ чиқариши учун футбол ва болалар майдончаси, фавворалар ҳам қурилган.

Логистика ва омборхоналар

Айритомнинг 10 гектарини эгаллаган локистика маркази ва омборхоналар йилига 22 минг юк машина, 90 минг тонна юкни қабул қилиш-чиқариш қувватига эга.

450 та юк машина, 350 та енгил автомобиль ва 180 та контейнер учун қулай тўхташ жойлари мавжуд.

Марказда ҳароратга сезгир маҳсулотлар учун 2700 тонналик совитиш тизимига эга обморхоналар ишлаб турибди.

Омборхоналар. Фото: Airitom free zone

«БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)га тегишли юклар ҳам шу еда сақланади. Кейин ўзларининг графиклари бўйича Афғонистонга етказишади», — дейди Айритом раҳбари.

БМТ маълумотига кўра, 2025 йил охирида Афғонистонда 17 миллиондан ортиқ инсон озиқ-овқат маҳсулотлари инқирозига юз тутган. Уларнинг тўрт миллиондан зиёди ёш болалар.

Жаҳон озиқ-овқат дастурига тегишли юкларЖаҳон озиқ-овқат дастурига тегишли юклар

«Марказ халқаро темир йўл линияси устида қурилгани ҳам тадбиркорлар учун катта имконият. Афғонистон юклари шу ердаги омборхонларда сақланади, кейин эса темир йўл орқали Ўзбекистондан бошқа давлатларга чиқиши ёки аксинча, Ўзбекистон товарлари Афғонистон орқали Эрон, Покистон каби давлатларга етказилиши мумкин», — дейди Airitom free zone раҳбари.

Унинг айтишича, Афғонистоннинг Эрон ва Покистон билан чегаралари ёпилиши ортидан у ерда етиштирилган мева ва гўшт маҳсулотлари Ўзбекистон орқали Россия, Туркиягача етказилмоқда.

Афғонистонликлар орасида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликларига талаб юқори. Ўзбек тадбиркорларнинг афғонистонлик ҳамкасблари билан шартномалар тузиб, катта миқдордаги товарларни уларга етказиб бераётгани ҳам бор гап.

«Мен, асосан, экспорт-импорт билан шуғулланаман. Қозоғистондан келадиган буғдойни Ўзбекистон орқали Афғонистонга жўнатамиз. Ўзбекистоннинг ўзидан пиёз, нўхат, макка каби маҳсулотларни, Афғонистондан Ўзбекистонга картошка, мандарин ўтказамиз», — дейди афғонистонлик тадбиркор Шерзод Жамшед.

Шерзод Жамшед, афғонистонлик тадбиркорШерзод Жамшед, афғонистонлик тадбиркор

Шерзод Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича таълим марказида таҳсил олган биринчилардан. У Термиздан уйланган, шу ерда муқим яшайди.

Шерзод укасига Айритомдан дўкон очиб берган. Укасини Термиздаги уйига меҳмон қилолмаса-да, ҳар доим уни шу ерда кўриб турганидан мамнун.

Божхона

«Айритомда махсус божхона пости ташкил қилинган бўлиб, барча ҳужжатлар шу ернинг ўзида расмийлаштирилади. Бунга узоғи 10−15 дақиқа вақт кетади», — дейди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбари Иззатулла Ғуломов.

Агар товарлар бир хил турда бўлса, уларни кўрикдан ўтказиш тезроқ бўлади. 20−30 турдаги товарларда эса контрабанда маҳсулотлари бор-йўқлиги бўйича кўрик сабаб кўпроқ вақт кетади.

Иззатулла Ғуломов, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбари Иззатулла Ғуломов, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбари

«Ҳажми катта юк машиналарга рухсатномасиз киришга рухсат берилди. Кирган ва чиққан товарга битта декларация қилинадиган бўлди. Исталган давлатдан тўғридан-тўғри олиб келинган товарлар божхона божи, акциз ва ҚҚСдан озод этилди», — дея шу вақтгача бўлган ўзгаришларни санаб ўтди Иззатулла Ғуломов.

Афғонистонликлар билан тўла шифохона

Айритомда Akfa Medline клиникаси фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Унда поликлиника, радиология, стационар ва операцион блоклар бўлиб, жарроҳлик, кардиология, урология, гинекология, стоматология, офтальмология, онкология, травматология ва бошқа йўналишларда беморлар даволанади.

«Кунига 200 га яқин бемор келади. Уларнинг 150−170 нафари афғонистонликлар, қолгани ўзбекистонлик ва тожикистонликлар. Беморлар кўпинча неврология, урология, кардиология ва кўз касалликлари билан мурожаат қилишади», — дейди шифохона халқаро бўлими раҳбари Али Жуманиёзов.

Али ЖуманиёзовАли Жуманиёзов

Афғонистоннинг Жузжонидан бўлган Муҳаммад Насим оила аъзоларининг кўзини даволатгани Айритомга келган. Унинг айтишича, Жузжонда кўзни муолажа қиладиган шифохона йўқ. Мозори Шарифда бор, бироқ у шу ерда даволатишга қарор қилган.

Меҳмонхона ва ҳостел

Айритомда 190 ўринга мўлжалланган стандарт, люкс ва имконияти чекланганлар учун мўлжалланган жами 98 та хонаси бор Hilton Garden Inn меҳмонхонаси фаолият кўрсатади.

Меҳмонхона менежери Гузал Кадированинг айтишича, бир ойда ўртача 300−400, мартдан майгача ва сентябр-ноябрь оралиғида 700 нафаргача меҳмон келиши мумкин.

Меҳмонхона ички қисми. Фото: Airitom free zoneМеҳмонхона ички қисми. Фото: Airitom free zone

Нархлар меҳмонлар оқими ва мавсумга қараб ўзгариб туради. Стандарт хоналарнинг нархи 600 минг сўмдан бошланади. Айритом раҳбари Мирҳамид Мирпўлатов меҳмонхона нархлари шаҳардан кўра арзонроқ эканлигини айтади.

У бу нархдан қониқмаган ташрифчиларга 4 кишига мўлжалланган хоналарга эга ҳостелни таклиф қилади. Ҳостелда бир киши учун бир кечалик нарх 400 минг сўм (нонуштасиз 300 минг сўм). Тўрт киши учун 1 млн 200 минг сўм (нонуштасиз 800 минг сўм).

Ҳостелнинг ертўласида эркаклар учун 500 ўринли, иккинчи қаватида аёллар учун кичикроқ намозхона ҳам ташкил қилинган.

айритом, айритом эркин савдо зонаси, афғонистон, божхона, логистика маркази, мирҳамид мирпўлатов, термиз, ўзбекистон, эркин савдо зона

Меҳмонхонага инглиз ёки рус, шунингдек форс ёки тожик тилини биладиган ходимлар ишга кира олади.

Умуман, Айритомда ишламоқчи бўлганлар учун шифохонада ҳамшира, фаррош, шифокор; ресторанда ошпаз, офицант ўринларига вакансиялар мавжуд.

Мирҳамид Мирпўлатовнинг айтишича, марказда беш мингга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган ва шу кунларда 1300 дан ортиқ ишчи ишламоқда. Уларнинг 230 нафари афғонистонликлар.

Бизнес мактаб

Марказ қошида 200 ўринли бухгалтерия, менежмент, маркетинг каби соҳалар ўқитиладиган бизнес мактаб очилган.

«Ҳамма керакли ўқув қўлланма, жиҳозлар ва шароитлар қилинган. Ҳостелдан бепул ётоқ жой, уч маҳал бепул овқат берилади. Афғонистон томон ўқувчи юборса бўлди, бизда ҳаммаси тайёр», — дейди Мирҳамид Мирпўлатов.

Мактабда дарслар дари, пушту ва инглиз тилларида олиб борилиб, ўқув курси 6 ой давом этади. Биритувчиларга сертификат берилади.

Келгуси режалар

Марказ раҳбари Airitom free zone 3-апрел куни Бутунжаҳон фризоналар ассоциацияга қўшилгани, улар томонидан сертификат берилганини айтди.

«Бу бизнинг дунёга танилишимиз дегани. Энди халқаро фризоналар билан товар алмашишни режалаштиряпмиз. Сертификат эса мана шундай вазиятларда бизга ишонч билдиришлари учун қўл келади», — дейди Мирҳамид Мирпўлатов.

айритом, айритом эркин савдо зонаси, афғонистон, божхона, логистика маркази, мирҳамид мирпўлатов, термиз, ўзбекистон, эркин савдо зона

Айритомда 2025 йилда 320 млн долларли товарлар экспорт қилинган. 26−27 феврал кунлари президент Шавкат Мирзиёев Термизга ташрифи вақтида 2026 йилда бу кўрсаткични 600 млн долларга, 2027 йилда 1 млрд долларга етказиш топшириғини берган.

Шунга кўра, марказ ҳудудини 1000 гектарга етказиш, қўшимча 10 минг иш ўрни яратиш ва шу ерда прокуратура ва ИИБ фаолиятини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Видео:



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *