18 май куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/секундгача кучаяди, дея хабар қилди Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида баъзида 20−22 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 10−12 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +30…+35 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража бўлади.
