• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Энди доривор ўсимликларни олиш учун давлатга тўлов қилинади


Ҳукуматнинг 245-сонли қарори билан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини белгилайдиган янги низом тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, энди доривор ва техник хомашё сифатида фойдаланиладиган ёввойи ўсимликлар махсус рухсатнома асосида ва ҳақ эвазига йиғилади.

Янги тартиб жисмоний ҳамда юридик шахсларга татбиқ этилади. Улар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик объектларининг фойдаланувчиси сифатида фаолият юритиши мумкин.

Низомда озиқ-овқат мақсадида ишлатиладиган ёввойи ўсимликларни йиғиш ҳам махсус фойдаланиш тартиби асосида амалга оширилиши белгиланган. Бу жараён учун захира ҳажмлари ва ҳудудлар олдиндан аниқланади.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Фанлар академияси ёввойи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёси захираларини баҳолайди ҳамда уларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш имкониятларини белгилайди.

Ўсимликлар ўсадиган ер майдони камида 0,1 гектар бўлиши, ўт қопламаси эса 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Фанлар академияси ҳар йили 15 апрелгача туман ва шаҳарлар кесимидаги мавжуд захиралар бўйича хулосаларни Экология қўмитасига тақдим этади.

Шундан сўнг ёввойи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси шакллантирилади. У ҳар йили 10 майгача Экология қўмитаси раиси буйруғи билан тасдиқланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *