Таиланднинг Бангкок шаҳрида 16 май куни юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби бу воқеада ўзбекистонликлар жабрланмаганини маълум қилди.
Ҳодиса 16 май куни содир бўлган. Nation Thailand нашрининг ёзишича, автобус темирйўл кесишмасидан ўтаётган пайтда рельс устида тўхтаб қолган. Контейнер ташаётган юк поезди эса тўқнашувгача тўхташга улгурмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 33 нафар тан жароҳати олган.
Бангкокдаги Police General Hospital суд-тиббий экспертиза бўлими маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан икки нафари Таиланд фуқароси экани аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Таиланддаги консуллик муассасаси томонидан доимий назоратга олинган.
Зарур ҳолатларда фуқаролар Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиши мумкин:
+66−2 675−3995
+66−2 675−3996