• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоий номида халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади


Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади. 

Ҳукумат қарори (250-сон, 18.05.2026 й.) билан «Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида» ги низом тасдиқланди.

Низом Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, халқаро олимпиадада 14-18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари якка ёки жамоавий тарзда ихтиёрий равишда иштирок этади.

Халқаро олимпиада ҳар йили октябр ойигача 2 босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади.

Иштирокчилар жамоавий ёки якка тартибда оффлайн ва онлайн шаклда иштирок этишлари мумкин.

Хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади.

 1 та давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.

1-босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини бажарадилар.

2-босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган 1 та мавзу асосида ижодий иш ёзадилар.

Олимпиада ғолиб ва совриндорлари олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *