Наманган бу ҳафта нафақат гуллари, балки Медиа ҳафталиги билан ҳам бўй таратади! Бугун вилоятда старт олган Медиа ҳафталик ҳудуддаги энг кучли теле-радио ходимлари, матбуот фаоллари, журналистлар, блогерлар ва медиа соҳасига ошуфта ёшларни ягона, улкан медиа майдонда бирлаштирди.
Ҳафталик давомида энг долзарб ва энг қайноқ мавзуларда семинарлар бўлиб ўтади, жумладан:
- Аудитория юрагига йўл топиш сирлари;
- Тезкор ва юқори сифатли контент формуласи;
- Сунъий интеллект (АI) имкониятлари ва медиа келажаги;
- Ижтимоий тармоқлардаги энг сўнгги вирусли тенденциялар.
Ҳар куни соат 17:00 га қадар давом этадиган амалий тренингларда ўз лойиҳаларингизни тақдим этинг, соҳа топ-экспертларидан жавоблар олинг ва ўз имкониятингизни кўрсатинг.
Водий медиа муҳити ҳозир билим, тажриба ва креатив ғоялар билан тўлиб-тошмоқда. Сафга қўшилинг ва контент яратиш санъатини янги босқичга олиб чиқинг!