19 май, сешанба куни ҳам Ўзбекистонда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Шамол 7−12 метр/секундгача тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/секундгача кучаяди. Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида 20−22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат Цельсий бўйича +25…+30 даража бўлади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3−8 метр/секундгача тезликда эсади, 12−14 метр/секундгачагача кучайиши мумкин. Ҳарорат +25…+27 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7−12 метр/секундгача тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат +15…+20 даража бўлади.
18 май, душанба куни кучли шамол бир қатор ҳудудларда дарахтлар қулашига, томлар ва бошқа конструкциялар шикастланишига олиб келди. Термизда эса чанг туфайли ҳаво ифлосланиши даражаси ошди.
Жиззах вилоятидаги сел оқими. Ўзгидромет видеосидан кадр.
Айрим вилоятларда кучли ёмғир ёғиб, дарё ва сойларда сув сатҳи кўтарилди.
Жиззах вилоятида диаметри 10−15 миллиметрга етган йирик дўл кузатилди.
Фото: Ўзгидромет.
