Ўзбекистон ҳарбий прокурори Отабек Холбоев лавозимидан олинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Президент фармони билан Отабек Холбоев Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Қаҳрамон Исроилов тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қаҳрамон Исроилов 2024 йилда ҳарбий прокурор ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача у Навоий ҳарбий прокурори сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, 2024 йилда Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
