19 май куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида сезилди. Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, ер қимирлаши эпицентри Хатлон вилоятига тўғри келган.

Магнитуда 4,8 ни ташкил этган, очоқ чуқурлиги эса 30 километрни ташкил қилади. Эпицентр Тошкент шаҳридан 354 км жануби-ғарбида, Хатлон вилояти ҳудудида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила қуйидаги туманларда 2 балл куч билан сезилган:

  • Узун тумани (104 км);
  • Денов тумани (112 км);
  • Шўрчи тумани (113 км);
  • Сариосиё тумани (115 км);
  • Олтинсой тумани (124 км).

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бир кунда иккинчи марта 2−3 балли зилзила сезилгани ҳақида хабар берилганди. Зилзила эпицентри Афғонистонда жойлашган, магнитудаси эса 6 ни ташкил этган.