Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга қарши майдонга тушди.
Тенг курашлар остидан ўтган учрашувда ҳар икки томон имкониятларга эга бўлди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида японлар Равшанбековга қўполлик ишлатди. Пеналтини Асилбек Алиев самарали ижро этди.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида гол киритилмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларга Япония ҳисобни тенглаштирди.
Натижада ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.