• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига мукофотлар топширди (фото)

Ўзбекистон президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. 1 июнь куни Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев тадбирда сўзга чиқиб, мамлакат қудрати нафақат иқтисодий кўрсаткичлар, балки унинг маънавияти, маданияти, адабиёт ва санъати билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

«Қайси миллатнинг адабиёти бой, мусиқаси юракка яқин, театри ҳаётий, киноси таъсирчан, санъати жозибадор бўлса, ўша халқнинг овози дунёда баланд эшитилади», — деди президент.

Давлат раҳбари соҳанинг 167 нафар илғор вакили юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганини мамнуният билан таъкидлади. Улар орасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, халқнинг маданий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирлар, хонанда ва созандалар, рақс усталари, опера ижрочилари ва бастакорлар, театр, кино ва цирк санъати намояндалари, бахшилар ва аскиячилар, ҳунарманд ва рассомлар, маданий мерос, музей ва кутубхона ходимлари, устоз ва мураббийлар борлиги барчамизга фахр бағишлаши эътироф қилинди.

Шу билан бирга, бугун орамизда бўлмаса-да, сўзи, куй-қўшиғи, ижоди ва бутун ҳаёти билан халқимиз қалбида мангу яшаб келаётган адабиёт, маданият ва санъат дарғаларининг муқаддас хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди. Уларнинг 24 нафари давлат мукофотлари билан вафотидан сўнг тақдирланди.

«Юртимиздаги ҳар бир инсоннинг, ҳатто улар ўтиб кетган бўлса-да, хизматларини муносиб эътироф этиш ҳам бизнинг маънавий бурчимиздир. Бу аждодлар хотирасини юксак қадрлайдиган халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди», — деди давлат раҳбари.

Маросимда президент мукофот соҳибларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

Фото

маданият ходимлари, мукофотлаш, шавкат мирзиёев

Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *