• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди


Апрелда Ўзбекистонда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,4 фоиз бандга пасайиб, 10,6 фоизни ташкил этди. Бу Ўзбекистон Марказий банкининг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган анъанавий сўровномаси натижаларидан келиб чиқади.

Аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Қайд этиш жоизки, сўнгги ойларда нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омиллар бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг хавотирларида бироз мўтадиллашув кузатилган эди. Апрель якунларига кўра барча омиллар бўйича хавотирлар ортганини кўриш мумкин.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Хусусан, аҳолининг коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия ресурслари қимматлашиши борасидаги хавотирлари кетма-кет иккинчи ой ортган. Асосий озиқ-овқатлар нархлари ўсиши ҳамда иш ҳақи ва нафақалар миқдори ошишининг инфляцияга таъсирини сезиларли баҳолаган респондентлар улуши ҳам кўпайган. Валюта курси ўзгариши билан боғлиқ хавотирлар бироз мўтадиллашмоқда.

Апрелда тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,4 фоиз бандга пасайиб, 10,3 фоизни ташкил этди.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Тадбиркорларнинг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шаклланишида коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари асосий рол ўйнамоқда: апрель ойида ушбу омилларнинг инфляцияга таъсири борасидаги хавотирлар сезиларли ортган. Шунингдек, транспорт харажатларининг қимматлашиши ва хомашё нархларининг қимматлашиши билан боғлиқ хавотирлар ҳам кучайган. Бу сўнгги ойларда авж олган геосиёсий кескинликлар фонида юзага келган логистикадаги узилишлар билан изоҳланиши мумкин. Валюта курси ўзгариши ва солиқ юки юқорилигидан хавотир билдирган респондентлар улуши ҳам кўпайган.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Тадбиркорлар инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Аҳолининг турли тоифалари кесимида энг юқори инфляцион кутилмалар пенсионерлар томонидан билдирилган бўлса, энг паст кутилмалар талабалар томонидан қайд этилган.

инфляцион кутилмалар, инфляция

инфляцион кутилмалар, инфляция

Инфляцион кутилмалар соҳалар кесимида. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорлар орасида келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг юқори кутилмалар маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан қайд этилган. Энг паст кутилмалар ташиш хизматларини кўрсатишга мўлжалланган соҳаларида кузатилган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Энг паст инфляцион кутилмалар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида кузатилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *