8 июндан бошлаб Тошкент шаҳридан Қирғизистондаги Иссиқкўл дам олиш ҳудудига мавсумий автобус қатновлари тикланади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Қатновлар Uzautotrans Service компанияси томонидан Тошкент — Чўлпон-ота (Иссиқкўл) йўналиши бўйича қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: июнь ойининг жуфт кунларида соат 15:00 да «Тошкент» автовокзалидан;
  • Иссиқкўлдан қайтиш: июнь ойининг тоқ кунларида Чўлпон-отадан.

Рейслар Yutong автобусларида амага оширилади. Бир йўналиш учун чипта нархи 365 000 сўм.

Қўшимча маълумотлар ва чипталарни банд қилиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

  • +998 (71) 207−87−00;
  • +998 (94) 131−99−99;
  • +998 (88) 666−15−15.