Сешанба куни кечқурун Тошкентда кучли шамол яна шохлар ва бутун дарахтларнинг қулашига, турли конструкцияларнинг шикастланишига олиб келди. Баъзи ҳудудларда автомобиллар, светофорлар ва электр симлари шикастланган. Аввалроқ Ўзгидромет ва пойтахт ҳокимлиги шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Катта дарахт Лабзак кўчасидаги йўлнинг қатнов қисмига қулаб, светофорни ағдариб юборган ва ҳаракатнинг бир йўналишини бутунлай тўсиб қўйган. Шу ҳудудда турар-жой биноси ҳовлисида дарахт қулаб тушган. Ҳодиса оқибатлари Gazeta мухбири Евгений Сорочин олган суратларда акс этган.

шамол, ҳодисалар

шамол, ҳодисалар

шамол, ҳодисалар

шамол, ҳодисалар

шамол, ҳодисалар