• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 июн кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари «Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл» шиори остида ўтадиган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон етакчиси жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.

Ташриф дастурида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда юртимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *