• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мессининг Ҳиндистондаги улкан ҳайкали олиб ташланди


Футболчи Лионел Мессининг Ҳиндистондаги улкан ҳайкали олиб ташланди. 

Asian News International нашрининг Х саҳифасида хабар берилишича, Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби Лионел Мессининг ҳайкали олиб ташланди. 

Ҳайкал 2025 йил декабр ойида аргентиналик футболчининг Ҳиндистонга ташрифи пайтида очилган. 21 метрли олтин ҳайкалда Месси Жаҳон чемпионати кубогини ушлаб турган ҳолда тасвирланган. 

Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, ҳайкал кучли шамолда тебранаётганидан шикоят қилишган. 27 май куни Ғарбий Бенгалия Ассамблеяси аъзоси Шарадват Мукҳержи муҳандислар ҳайкални хавфли деб ҳисоблаганини айтди. 

38 ёшли Лионел Месси тарихдаги энг кўп соврин олган футболчилардан саналади. У 2022 йилда Жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, ўн карра Ла Лига чемпиони ва икки карра Копа Америка ғолиби. 2023 йилдан бери Лионел Месси «Интер Майами» жамоасида ўйнаб келмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *