Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига беғараз ёрдам кўрсатилди.

афғонистонга ёрдам

Маълум қилинишича, қўшни мамлакатга об-ҳаво шароитларига чидамли ва сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етказиб берилган. Жумладан, 20 тонна чигит, 20 тонна шоли ҳамда 500 килограмм юқори сифатли сабзавот ва полиз экинлари уруғлари топширилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, мазкур амалий ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ва аграр соҳада замонавий ёндашувларни жорий этишга кўмаклашиши кутилмоқда.

афғонистонга ёрдам

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик минтақавий барқарорлик ҳамда иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиб, қўшничилик тамойилларига асосланган муносабатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.