• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст». Чегаралардан кириб келаётганлар тиббий кузатувда – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Эбола вируси инфекциясининг Ўзбекистонда тарқалиш хавф паст даражада. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, касалликнинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида қўмита мутахассислари давлат чегараларидан кириб келаётган фуқароларда тиббий кузатув олиб бормоқда.

«Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор», — дейди идора. Ўз навбатида, фуқаролардан Эбола вируси фаол тарқалган мамлакатлар ва минтақаларга саёҳат қилмаслик сўралмоқда.

Эбола вируси ҳақида

Бу инфекция жиддий касаллик бўлиб, айниқса, Африка қитъасида тез-тез учрайди. Бу вирус касалланган ҳайвонларнинг қон, нажас, сийдик, тер, сўлаги ва бошқа тана суюқликлари орқали юқиши мумкин. Вирус касалланган одам ёки ҳайвоннинг биологик суюқликлари билан тўғридан-тўғри мулоқот орқали юқади.

Эбола инфекциясини даволашнинг ўзига хос усули йўқ, инфекцияланган одамларни даволаш эса симптоматик терапия билан амалга оширилади.

Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида 282 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган, шундан 42 таси ўлим билан якунланган. Бундан ташқари, касалликка гумон қилинган 1100 га яқин ҳолат мавжуд. Угандада яна тўққизта ҳолат тасдиқланган, шундан бири ўлим билан якунланган.

Конго ДР эпидемия маркази бўлиб қолмоқда. ЖССТга кўра, Эболанинг глобал пандемияни чақириш эҳтимоли паст.

Аввалроқ ЖССТ Марказий Африкада Эбола авж олишига сабаб бўлаётган Бундибугио вирусига қарши вакцина 6−9 ойни талаб қилишини билдирганди.

Бир кун аввал Global health organisation CEPI (Эпидемияларга тайёргарлик инновациялари коалицияси) Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудларини қамраб олган ўта хавфли Ebola Bundibugyo вирусига қарши вакциналар ишлаб чиқишни тезлаштириш учун Moderna компанияси ва яна икки гуруҳга қарийб 60 миллион доллар ажратиши маълум бўлганди.

Санэпидқўмдан тавсиялар

  • ️Ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилишдан сақланинг: приматлар (маймунлар, шимпанзелар) ва кўршапалаклар яшайдиган жойларга борманг;
  • Экзотик таомлардан сақланинг: ёввойи ҳайвонларнинг гўшти ёки хом овқатларни еманг;
  • ️Касал одамлардан — нафас олиш йўлларида шамоллаш аломатлари, иситма, тошма ёки қон кетиш белгилари бўлган одамлардан масофа сақланг;
  • Қўлларингизни иложи борича тез-тез совун билан ювинг ёки дезинфекцияловчи воситадан фойдаланинг;
  • Фақат қадоқланган ёки қайнатилган сув ичинг;
  • Эндемик ҳудуддан қайтганингиздан кейин 21 кун давомида соғлиғингизни диққат билан кузатиб боринг (бу стандарт инкубация давридир);
  • Агар иситма, ҳолсизлик, қусиш ёки диарея пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг;
  • ️Агар яқинда эпидемия хавфи бор ҳудудга саёҳат қилган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *