• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода 17 ёшли қизни олиб қочишга уринган йигит маҳкамага тортилди


Бухоро вилояти Олот туманида вояга етмаган қизни никоҳга мажбурлаш мақсадида олиб қочишга уринган йигит судланди.

Суд ҳужжатларига кўра, Н. исмли йигит 2025 йил февраль ойида Telegram орқали 2007 йилда туғилган Р. билан танишиб, у билан мунтазам мулоқот қилиб келган.

Жорий йил 12 февраль куни Олот туманидаги маҳалла ҳудудида учрашув вақтида Н. қизга бирга қочиб кетишни таклиф қилган. Р. рози бўлмаганидан сўнг, у қизини зўрлик билан «Дамас» автомашинасига миндириб олиб кетишга уринган.

Қиз қаршилик кўрсатиб, автомашина эшигига оёғини тираб олган. Шу вақт атрофдагилар вазиятга аралашган ва қиз қутқариб қолинган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчининг елка, билак, сон ва болдир қисмида енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Судда Н. айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини айтган. Жабрланувчи эса уни кечирмаслигини ва у билан ярашмаслигини билдирган.

Суд ҳукми билан Н. Жиноят кодексининг 136-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик, оммавий тадбирларда иштирок этмаслик, алкоголли ичимлик истеъмол қилмаслик ва Бухоро вилояти ҳудудидан чиқмаслик каби чекловлар юклатилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *