Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджети ижроси муҳокамаси вақтида 2025 йилда ижтимоий соҳа харажатларига катта ҳажмда маблағ ажратилгани маълум қилинди.
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этган ҳисоботга кўра, давлат бюджети маблағларининг 47 фоизи ёки 180,4 трлн сўми ижтимоий соҳага сарфланган.
Маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жой дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган.
Жумладан, таълим соҳаси учун 84,2 трлн сўм ажратилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 12,9 трлн сўмга кўп. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 43,3 трлн сўм йўналтирилган.
Шунингдек, кам таъминланган оилаларга нафақа ва компенсациялар учун 14,5 трлн сўм маблағ ажратилгани айтилди.